Европада вирусга чалинаётганлар ортмоқда, чекловлар қайтди

0
134
Фото:inform.kz

Европада COVID-19 касаллиги билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабаб, минтақада янги чекловлар жорий қилинди. Европа бўйлаб касалликнинг олдини олиш мақсадида яна қоидалар кучга кира бошлади. Бу ҳақда Еuronews агентлиги хабар бермоқда.

Бельгияда аҳолининг 76 фоизи эмланган, аммо коронавирусга чалинган фуқаролар сони охирги бир ҳафтада кескин ошган.

Шу боис, мамлакатда чеклов чоралари кучайтирилмоқда. Масалан мамлакатда ниқоб тақиш мажбурий қилинди. Ҳукумат имкони бўлса аҳоли декабрь ўрталаригача уйдан туриб ишлашни тавсия қилмоқда.

Швецияда 1 декабрдан бошлаб юздан ортиқ киши иштирок этадиган ва ёпиқ жойларда ўтказиладиган тадбирларда ковид паспорти талаб қилинади.

– Европада касаллик яна зўраймоқда, қатор давлатлар чеклов киритишга мажбур. Швецияда инфекцияни юқтириш ҳолатлари у қадар кўп эмас, аммо биз ташқи дунёдан ажралмаймиз, биз ҳам эҳтиёт чораларини кўриб қўямиз, албатта, – деди Швеция Соғлиқни сақлаш вазири Лена Халленгрен.

Чехияда ҳам аҳвол анча жиддий. Сўнгги кунларда мамлакатда касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада ошган. Маълум бўлишича, сешанба куни 22,5 мингга яқин фуқарода вирус аниқланган. Бу пандемия бошидан буён энг юқори кўрсаткич бўлган.

Мамлакатда эмланмаган ва коронавирусдан батамом тузалмаган фуқаролар учун янги чекловлар жорий қилинади. Расмийларнинг айтишича, илгари кўрилган чоралар вирус тарқалишининг олдини олиш учун етарли бўлмаган.

(Б.Худойбердиев)

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг