Ўзбекистонда энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касалликлар

0
263

Статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 154,7 минг кишининг ўлими қайд этилган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,7 фоизга кам демакдир. 

Вафот этганларнинг 60,3 фоизи қон айланиш тизим касалликларидан, 9,7 фоизи турли ўсимталардан, 5,6 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзоларидан, 4 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 20,4 фоизи бошқа касалликлар сабабли вафот этган.

Улар орасида 7,5 минг нафари бир ёшгача бўлган гўдаклар экани айтилмоқда. Болалар ўлимининг 60,5 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,8 фоизи нафас олиш аъзоларидаги нуқсонлардан, 11,7 фоизи туғма аномалиядан ва 11 фоизи бошқа касалликларда вафот этган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг