“Толибон” ҳукумати гиёҳванд моддалар савдоси, истеъмоли ва ишлаб чиқаришни тугатишга ваъда берди

0
134
Фото:yandex.ru

“Толибон” гиёҳвандликка чалинганларни мажбуран реабилитация марказларига жойлаштирмоқда.
Собиқ Афғонистон ҳукумати мамлакатда гиёҳвандларни даволовчи минглаб ўринли шифохоналар ташкил этган эди. “Толибон” ҳокимият тепасига келгандан сўнг гиёҳвандликка қарши рейдларни кучайтирди.

Эски кўприклар ости ва ҳаробалар гиёҳвандлар тўпланадиган жой бўлиб, улар реабилитация марказларига куч билан олиб борилмоқда. Аммо беморларнинг кўпчилиги бу ерга биринчи марта келаётгани йўқ.

“Касалхонада даволанаётганимдан хурсандман. Бизга яхши муносабатда бўлишмоқда, овқат ва сув беришмоқда”, – дейди беморлардан бири.

“Афғонистонда 3,5 миллион эркак ва аёл гиёҳванд. Буни бошқа давлатлар билан таққосласак жуда ачинарли ҳолат. Агар Ислом Амирлиги ва нодавлат ташкилотлар ёрдам берса, биз жуда кўплаб беморларни қабул қила оламиз”, – дейди реабилитация маркази бош врачи Аҳмад Зоҳир Султоний.

“Толибон” ҳукумати гиёҳванд моддалар савдоси, истеъмоли ва ишлаб чиқаришни тугатишга ваъда берган. Гиёҳванд моддалар савдосидан келадиган катта фойдадан воз кечиб, санкцияларни олиб ташлашга эришмоқчи. Мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун донор мамлакатлар кўмаги керак бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг