329,000 кишини Маккада Ҳажга бориш рухсати чекланганлиги сабабли тўхташди

0
2313
Манба: Journaldecomerun

Якшанба куни Шаҳзода Холид ал-Файсал сўзларига кўра 329 мингдан зиёд одам ҳаж мавсумига киришга рухсати йўқлиги сабабли муқаддас шаҳарга кириши ман этилди.

Рухсатномага эга бўлмаган 144 000 дан ортиқ транспорт воситаларига ҳам шаҳарга кириш тақиқланди, 15 та ҳайдовчи зиёратчиларни ноқонуний олиб ўтгани учун ҳибсга олинди ва 181 та сохта ҳаж идоралари ёпилди, деди Олий Ҳаж қўмитаси раиси.

Шаҳзода Холиднинг та’кидлашича, Саудия Арабистони ҳукумати турли соҳалардаги 350 мингдан зиёд кишини Ҳаж зиёратчиларига хизмат қилиш учун сафарбар қилган.

Шунингдек, у Ҳаж зиёратини амалга оширишни истаган фуқароларига тўсқинлик қиладиган Қатар ҳукумати томонидан қўйилган тўсиқлар учун Саудия Арабистони жавобгар эмаслигини айтди.

«Биз уларнинг қилаётган ишлари учун жавобгар эмасмиз. Биз ўзимиз қилган ишларимиз учун жавобгармиз. Дунё бўйлаб зиёратчиларни қабул қилиш учун мамлакат эшикларини очдик. Биз уларни муқаддас заминда кутиб оламиз ва уларга тенг даражада хизмат қиламиз”.

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги бу йил ҳаж қилишни хоҳлайдиган Қатарликлар учун янги веб-сайт яратди. Қатарни аввалги каби веб-саҳифани блокламасликка чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг