БМТ музликларнинг эриши хавфли вирусларни пайдо қилиши мумкинлигини маълум қилди

0
133
Фото:www.rbc.ru

Иқлим ўзгариши туфайли музликларни эриши хавфли вирусларнинг уйғонишига олиб келиши мумкин, деди БМТ Бош котибининг иқлим ўзгариши бўйича маслаҳатчиси, Нобел мукофоти лауреати Рае Квон Чунг

«Сибир ва Канадада музнинг эриши натижасида янги вируслар пайдо бўлиши мумкин, яъни абадий музлик зонасида. Музнинг эриши натижасида қайси вируслар уйғонишини билмаймиз“, – деди Чунг.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, музликлар эриши юз минглаб йиллар аввал мавжуд бўлган вирус штаммларини қайта уйғотиши мумкин. Россиянинг Сибир ўлкаси ҳам хавф зонасида эканлигини айтилди.

Февраль ойида Кембриж университети, Потсдам иқлим ўзгаришини ўрганиш институти ва Гавайи университети олимлари иқлим ўзгариши COVID-19’ни келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 коронавирусининг пайдо бўлишига таъсир қилган бўлиши мумкин, деб тахмин қилишди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг