Қамоқхоналарда маҳбусларни қийнаш ва жинсий зўрлаш аксланган минглаб видеолар сизиб чиқди

0
408
Фото: GULAGU.NET/YOUTUBE/ Қамоқхоналардаги қийноқ ва жинсий таҳқирлар аксланган минглаб видеолар сизиб чиққан.

Россия расмиийлари қамоқхоналардаги қийноқ ва жинсий зўравонлик ҳолларини текширишни бошлашган.

Маҳкумлар қийналгани ва таҳқирлангани аксланган видеолар оммага ошкор этилгани бунга сабаб бўлмоқда.

Мингтадан кўпроқ видеотасвир Gulagu.net инсон ҳуқуқлари гуруҳига сиздирилган ва улар юзлаб одамлар қийноққа тутилгани ва ё зўрланганини далиллайди.

Дубинка билан таҳқирлаш

Бир видеода Саратовдаги қамоқ касалхонасидаги яланғоч эркак таёқ билан таҳқирлангани туширилган.

Би-би-си бу видеоларни ҳали мустақил текшира олгани йўқ.

Бошқа бир тасвирда эса қўли орқасига боғланган эркак ерда юзтубан ётибди ва қўриқчи этиги билан уни босмоқда.

«Айни видеолар Саратовдаги қамоқда ўтириб чиққан асли беларуслик собиқ маҳкум тақдим этган файлларнинг бир қисмидир» – дейди Gulagu.net вакили.

Россия раҳбарияти ҳам айни видеоларни эътиборсиз қолдирмаслигини айтиб чиқди.

«Агар ушбу материалнинг ҳақиқийлиги тасдиқланса, бу жуда жиддий текширув учун асос бўлади» – деган Кремль воизи Дмитрий Песков.

У ҳозир жазони ўташ муассасаларини назорат қилувчи ташкилот мазкур масалани ўрганаётганини билдирди.

Қамоқхонада
СУРАТ МАНБАСИ,GULAGU.NET/YOUTUBE/ Бир видеода яланғоч эркакни қўриқчи ушлаб тургани аксланган.

Жазони ижро этиш федерал хизмати даъволарни текшириш учун Саратовга махсус гуруҳ жўнатмоқда ва прокуратура ҳам айни тасвирлар бўйича иш очган.

Бу ҳолат ортидан Саратовдаги Жазони ижро этиш федерал хизмати ваколатхонаси раҳбари Алексей Федотов истеъфо берди, деб ёзмоқда Интерфакс хабар агентлиги.

Улкан видеодалил

«Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари илк марта Россиядаги мунтазам қийноқларни далилловчи бу қадар катта миқдордаги маълумотни қўлга қиритишди» – дейди Gulagu.net асосчиси Владимир Осечкин AFP хабар агентлиги билан суҳбатда.

Унинг айтишича, Россия қамоқхоналарида 200 нафар маҳбус қийноққа тутилган ва ё зўрланган.

Булардан қирқта ҳолат тасвирга туширилган.

У яқин келажакда ҳали яна кўплаб материалларни ошкор қилмоқчи.

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳи вакили Таня Локшина видеолар ҳақиқийлигини текшира олишмаганини, аммо бу тасвирлар «жиддий хавотир учун асос эканини» айтди.

«Россия жазони ўташ муассасаларидаги қийноқлар муаммоси жуда ўткир ва ҳукумат самарали текширувларни йўлга қўя олмаяпти» – деди Таня Локшина.

Россия ва Gulagu.net

Видеотасвирлар сиздирилган Gulagu.net ташкилоти жорий йил май ойида Россиядаги фаолиятини тўхтатган.

Ўтган июлда эса Роскомнадзор бу гуруҳ вебсаҳифасини Россия ҳудудида блоклаганди.

Ташкилот вакилларига кўра, айнан Жазони ижро этиш федерал хизмати бир неча йил давомида уларни блоклашга ҳаракат қилиб келишганди.

2011 йили ташкил этилган Gulagu.net Россия қамоқлари ва ҳибсхоналарида қийноққа тутилган инсонлар, мамлакат жазони ижро этиш тизимидаги коррупция ҳамда зўравонлик ҳақида гапириб келади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг