Афғонистон электр энергиясидан қўшни давлатларга 62 миллион доллар қарздор

0
137
Фото:yandex.ru

Афғонистоннинг DABS энергетика корпорацияси маълумотларига кўра, Афғонистоннинг қўшни давлатлардан электр энергияси учун қарзи ҳозир 62 миллион долларга яқин. Бу ҳақда ТОLO News телеканалига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, корпорация электр энергиясини экспорт қилувчи қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эронга қарз тўлашни ваъда қилиб, электр энергиясини ўчирмасликни сўраган.

Бундан ташқари, DABS БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссиясига мурожаат қилиб, қарздан қутулиш учун ёрдам сўраган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг