Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерманни қабул қилди

0
139
Фото:yandex.ru

Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерманни қабул қилди. Уэнди Шерман давлат раҳбарига АҚШ президенти Жозеф Байден, вице-президенти Камала Харрис ва Давлат котиби Энтони Блинкеннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди, деб ёзмоқда президент матбуот хизмати.

Уэнди Шерман ўзининг катта турнеси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди. У Женевада Россия вакиллари билан мулоқот ўтказди, Ўзбекистондан сўнг Ҳиндистон ва Покистонга ҳам ташриф буюради. Шерманга АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.

Америка делегацияси кеча ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, адлия вазири Русланбек Давлетов билан музокаралар ўтказган эди.

Музокараларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш билан бирга, Афғонистонда юзага келган бугунги воқелик асосий мавзу бўлмоқда. Шерман Марказий Осиёдан фақат Ўзбекистонда тўхташга қарор қилгани эътиборга молик.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг