Саакашвили ўзини «Путиннинг шахсий асири» деб атади

0
184
Фото:yandex.ru

Грузияда ҳибсда сақланаётган мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Facebook саҳифасида Украина президенти Владимир Зеленскийга атаб уч тилда ёзилган пост пайдо бўлди. Унда Саакашвили ўзини Россия президенти Владимир Путиннинг «шахсий асири» деб атаган, ҳибсга олинишини эса қонунга хилоф деб ҳисоблаган. Шунингдек, у Зеленскийга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган, деб ёзади «Коммерсантъ».

Грузия собиқ президенти ўзига қўйилган айбловлар сохта эканини ва «дунёда Россиядан бошқа ҳеч ким уларни тан олмаслигини» ёзган. Шунингдек, Саакашвили Украинани иккинчи ватани деб атаган ҳамда «мамлакатда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришлар ва ислоҳотларга ўз камтарона ҳиссасини қўшиш имконига эга бўлганидан фахрланишини» қайд этган.

«Ҳурматли Владимир Александрович (Зеленский), сизнинг гапларингиздан, Грузияда ноқонуний қўлга олинишим ва қамоққа ташланишимга нисбатан ҳақиқий юқори мартабали давлат арбобининг берган жавобидан қаттиқ таъсирландим. Мен ўз Грузиямни жонимдан ортиқ севаман, лекин Украинани ҳам жуда яхши кўраман, чунки у иккинчи ватаним.

У ерда мен кўп йиллар умр кечирганман, у ерда мен учун жуда қадрли бўлган оилам, дўстларим ва фуқаролигим бор. Мен аслини олиб қараганда Путиннинг шахсий асири бўлганим учун сизнинг Украинани, бутун минтақани ва империя асирларини ҳимоя қилиш борасидаги принципиал позициянгизни юксак қадрлайман» — дейилади мактубда.

Саакашвили 1 октябрь куни Тбилисида ҳибсга олинганди. У ҳозир Рустави шаҳридаги қамоқхонада. Илгари Грузияда унга нисбатан тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитаси бўйича 2018 йилда суд ҳукми ҳам ўқилган. Саакашвили келганидан сўнг, Грузия Ички ишлар вазирлиги унга қарши чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича яна бир жиноий иш очган.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг