Пандора иши: президентларнинн махфий сироари фош бўлди

0
227
Фото:www.icij.org

Пандора иши: Халқаро журналист-суриштирувчилар консорциуми Пандора ҳужжатларини нашр этди. Унга кўра:

— Чехия Республикаси бош вазири Бабиш оффшор инвестиция компанияси ёрдамида Франциянинг жанубидан 22 миллион долларлик қаср сотиб олган;

— Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг яқинлари оффшор компанияларга эга, бироқ Бош вазирнинг иштироки ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ;

— Алиевлар оиласи Британиядаги кўчмас мулкини сўнгги йилларда тахминан 400 миллион фунт стерлингга сотган;

— «Биринчи канал»нинг бош директори Константин Эрнст Москвадаги совет кинотeaтрларини бузиш лойиҳасида иштирок этаётган Британия Виржиния оролларидаги офшор компания бенефициари бўлиб чиқди;

— Кения Президенти Ухуру Кенятта ва унинг оиласи 30 миллион доллардан ортиқ активларни оффшорга ўтказган;

— Украина Президенти Владимир Зеленский оффшор компаниядаги 25% акцияларини ҳозир президент маслаҳатчиси бўлиб ишлайдиган яқин дўстига ўтказиб берган. Дўсти кимлиги ҳозирча очиқланмаган, аммо у президент маслаҳатчиси бўлиб ишлаши маълум;

— Зеленский ака-ука Шефирлар билан бирга оффшор компанияга асос солган, ширкат Украина хавфсизлик хизмати раҳбарининг ишончли бошқарувидалиги хабар берилмоқда;

— Зеленскийнинг «парда ортидаги раҳбари» ҳисобланадиган миллиардер олигарх Коломойский АҚШнинг Baker McKenzie йирик ҳуқуқшунослик фирмаси ёрдамида сохта компаниялар орқали миллиардлаб доллар миқдоридаги пулларни ювган.

— Зеленский ва унинг яқин сафдошлари Коломойскийга боғлиқ тузилмалардан 40 миллион доллар миқдоридаги ўтказмаларга алоқадор бўлиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг