Тинч океанига 3 минг баррелдан ортиқ нефт тўкилиб кетди

0
213
Фото:abcnews.go.com

АҚШнинг Калифорния штатида нефть қазиб олиш жараёнида Тинч океанига 3 минг баррелдан ортиқ нефт тўкилиб кетди. Флора ва фаунага жиддий зарар етган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 октябрь куни Жанубий Калифорния соҳилида техноген фалокат – нефть тўкилиши рўй берган. Ҳодиса штат жанубидаги Оринж округи ҳудудида Amplify Energy компанияси қувуридан нефт оқиши туфайли содир бўлган. Воқеа гувоҳларининг айтишича, оқибатда кўплаб балиқ ва қушлар қурбон бўлган.

АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши берган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда океанга тўкилган нефть қатламининг узунлиги қарийб 12 километрни ташкил этади ва тўкилган жой ҳали локализация қилинмаган.

Ҳукумат эҳтиёт чораси сифатида ҳафта охирига режалаштирилган авиа-шоуни бекор қилишга мажбур бўлди. Маҳаллий аҳолига экологик офат зонасини тарк этиш буюрилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг