Фирибгарлар Россия компанияларининг халқаро трансферларига ҳужум қилди

0
196
Фото:yandex.ru

Фирибгарлар Россия компанияларининг халқаро трансферларига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда «Комсомольская правда».

Хабарда айтилишича, ҳужум қилганлар корпоратив ёзишмаларга кирган ва ҳар хил баҳоналар билан шерик номидан тўлов ҳақидаги маълумотларни жабрланувчи компанияларга бериб юборган.

Ҳужумнинг бу тури Business Email Compromise (BEC) деб аталади. Бу ҳужумлардан ишлаб чиқариш, технология ва муҳандислик ташкилотлари энг кўп зарар кўрган.

Манбанинг қўшимча қилишича, охирги чоракда Россия компанияларига етказилган зарар 10 млн евродан 15 млн еврогача бўлган. Ҳар бир ҳолат компанияларга ўртача 100 минг еврога тушган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг