Муҳаммад пайғамбар карикатуралари муаллифи Ларс Вилкс Швецияда автоҳалокатда вафот этди

0
170
Фото:yandex.ru

Муҳаммад пайғамбар карикатуралари муаллифи Ларс Вилкс Швецияда автоҳалокатда вафот этди_image
Швед рассоми ва Муҳаммад пайғамбар карикатуралари муаллифи 75 ёшли Ларс Вилкс Швеция жанубида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида икки қўриқчиси билан бирга вафот этди.

Бу ҳақда SVT полицияга таяниб хабар бермоқда.

Хабарга кўра, рассомнинг машинаси юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Иккала машина ҳам ёниб кетган ва уларни ўчириш вақтида йўл бир неча соатга тўсиб қўйилган. Юк машинаси ҳайдовчиси тирик қолди, бироқ унинг жароҳати жиддий.

«Биз ҳозирча воқеа қандай содир бўлганлигини айта олмаймиз. Тергов натижасини кутиш керак ”, – деди полиция вакили Рикард Лундквист.

Вилкс 2007 йилда Муҳаммад пайғамбарнинг карикатураларини чизиш ортида мусулмон оламининг нафратига учраб, “мусулмонларнинг асосий душманлари” рўйхатида турган. Ҳар қанча қаршиликларга қарамай, у бу ишини “сўз эркинлиги”деб баҳолаб, чизишда давом этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг