Афғонистоннинг доимий ҳукуматини тузиш бир неча ой давом этиши мумкин

0
291
Фото:yandex.ru

Афғонистоннинг доимий ҳукуматини тузиш бир неча ой давом этиши мумкин
Бу ҳақда NHK телеканали Толибоннинг Қатардаги сиёсий идораси расмий вакили Суҳайл Шаҳиннинг сўзларига асосланиб хабар берди.

«Вазирлар ҳали ҳам ўзгариши ва ҳукуматнинг якуний таркибини шакллантириш учун бир неча кун ёки ой керак бўлиши мумкин», – деди у.

Шунингдек, Шаҳин толиблар «янги босқичга ўтишга ва АҚШ билан икки томонлама муносабатларни ўрнатишга» тайёрлигини қўшимча қилди.

Бироқ унга кўра, Афғонистон жиддий гуманитар инқирозни бошдан кечираётгани боис АҚШ афғон активларини эритиши керак.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг