Тендерда ютган Саудия Арабистони компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қуриши маълум қилинди

0
234
Фото:mift.uz

16 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер натижалари эълон қилинди.

Тендернинг якуний босқичида Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Future Energy company PJSC” (Masdar) (БАА) компанияси, “АCWА Power” (Саудия Арабистони) ва “Voltalia” (Франция) компанияси ўзаро рақобатлашди.

Ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 2,5695 АҚШ центига тенг тарифни таклиф қилган “АCWА Power” (Саудия Арабистони) компанияси шамол электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер ғолиби деб, эълон қилинди.

Ишлаб чиқариладиган 1 кВт*с электр энергия учун 2,6550 АҚШ центига тенг тарифи билан “Masdar” (БАА) компанияси ушбу тендернинг захира ғолиби деб, топилди.

Инвестициявий мажбуриятларга мувофиқ, шамол электр станцияси 2023 йилнинг ўрталарига келиб ишга туширилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг