Глобал қарз миқдори рекорд даражага етди

0
320
Фото:yandex.ru

Жорий йилнинг иккинчи чорагида глобал қарз миқдори қарийб 300 триллион долларга етиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилди. Шунингдек, пандемия бошланганидан бери биринчи марта глобал қарзнинг ЯИМга нисбати иқтисодий ўсиш туфайли камайди. Бу ҳақда Халқаро молия институти маълумотларига асосланиб Reuters хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳукуматлар, банклар, корпорациялар ва уй хўжаликларининг қарзлари ҳисобга олинганда глобал қарз 4,8 триллион долларга ошиб, 296 триллион долларга етган. Бу коронавирус пандемияси олдидан 36 триллионга кўпдир.

“Aгар қарз олиш шу суръатда давом этса, глобал қарз 300 триллион доллардан ошиб кетиши мумкин”, деган институтнинг барқарорликни ўрганиш бўйича директори Эмре Тифтик.

Қарзлар прогнозининг ижобий белгиси бу – коронавирус инқирози бошланганидан бери биринчи марта глобал қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати пасайгани ҳисобланади. Хусусан, ялпи ички маҳсулот биринчи чоракда 362 фоизни қайд этган бўлса, иккинчи даврда бу кўрсаткич 353 фоизга тушган.

Халқаро молия институтининг айтишича, 61 мамлакатдан 51 таси қарзнинг ЯИМга нисбатан пасайишини қайд этган.

Маълум бўлишича, қарз даражасининг ўсиши ривожланаётган бозорлар орасида энг кескин даражага етган. Масалан, Хитойнинг бошқа давлатларга нисбатан қарздорлик даражаси ошган. Aмерика Қўшма Штатларида эса қарз жамғарилиши қарийб 490 миллиард долларни ташкил этган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг