БМТ “Толибон”ни барча ваъдаларни бузганликда айблади

0
124
Фото:google.com

“Толибон” ҳаракати Aфғонистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида берган барча ваъдаларини бузди. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет Женевада бўлиб ўтган конференцияда айтиб ўтди.

Комиссарнинг таъкидлашича, БМТда Aфғонистондаги репрессиялар, таъқиблар ва таҳдидлар ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд. Хусусан, толиблар аёлларни жамоат жойларидан четлаштирди, айрим ҳудудларда 12 ёшдан ошган қизларнинг мактабга боришини тақиқлади. Шунингдек, собиқ ҳукумат ва хавфсизлик ходимларига амнистия бериш ҳақидаги ваъдаларини бузди.

Турли хил тинтувлар ўтказяпти ва собиқ афғон ҳарбийларини ўлдириб, қасос оляпти. Ҳаттоки, БМТ ходимларига ҳам ҳужум қилмоқда. Aйни вақтда мамлакат “янги хавфли босқичда” турибди.

“Мен Кенгашни ушбу инқирознинг жиддийлигига мос келадиган қатъй чоралар кўришга чақираман”, дейди Бачелет.

Маълумот учун, “Толибон” ўтказган илк матбуот анжуманида ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид толиблар аввалги ишлари учун ҳеч кимдан қасос олишга уринмаслигини ва ҳаммани кечирганлигини айтганди. Шунингдек, аёлларнинг шариатдаги ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, 20 йил аввалгидек чекловлар жорий қилинмаслигини билдирган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг