«Толибон»дан қочган афғон ҳарбийлари Ўзбекистонни тарк этмоқда

0
93
Фото:yandex.ru

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Юсуп Кабулжановнинг айтишича, Ўзбекистонда бўлган барча афғон армияси ҳарбийлари ва тинч аҳоли бошқа давлатга эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил, 14 августда Афғонистон билан давлат чегарасининг участкаларида Афғонистон Қуролли Кучларининг 84 нафар ҳарбий хизматчилари давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва чегарачилар томонидан ушланган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган 84 нафар афғон ҳарбийларига тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар озиқ-овқат ва вақтинча турар-жой билан таъминланган.

«12-13 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида бўлган барча Афғонистон фуқаролари бошқа давлатга эвакуация қилинди» – деди
Кобулжанов.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг