Туркияда иккита автобус тўқнашиб, 30 киши жароҳатланди

0
79
Фото:yandex.ru

Душанба куни Туркия жануби-ғарбида сайёҳлик автобуси автоҳалокатга учраб, камида 30 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Demiroren ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, Мугла – Денизли трассасида маҳаллий вақт билан соат 07:30 атрофида мактаб ва сайёҳлик автобуслари тўқнашган. Агентлик маълумотларига кўра, сайёҳлар автобусида Россия ва Украинанинг 41 фуқароси бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, автоҳалокат оқибатида автобуслардан бирининг ҳайдовчиси вафот этган. Барча жароҳатланганлар яқин атрофдаги касалхоналарга ётқизилган

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг