Олтин нега қиммат туришига изоҳ берилди

0
145
Фото:ria.ru

Олтин билан кумуш нархида мавжуд бўлган фарқ ўзининг қонуний асосига эга, дейди Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг жаҳон молия департаменти раҳбари Елена Звонова “Прайм” агентлигига берган интервьюсида.

Олтиннинг қиммат бўлишига биринчи сабаб унинг узоқ тарихга эгалиги. Олтин тангалар ҳар доим кумушдан юқори баҳоланган, чунки олтин табиатда кумушга қараганда кам учрайди.

Иккинчи сабаби – қазиб олиш технологиясида. Кумушга қараганда олтинни қазиб олиш қийинроқ.

Учинчи сабаб – унинг монетар ҳусусиятида. Олтин пул вазифасини бажарган.
Молия тизимида 1971 йилгача олтин стандартига амал қилинарди. Кейин АҚШ доллар қийматини олтинга боғлаб баҳолашни бекор қилди, лекин у монетар вазифасини сақлаб қолди.

Давлатларнинг марказий банклари захираларини олтин қуймаларида сақлайди, фуқаролар эса жамармаларини олтин тангаларда асраб келади. Олтин инфляция ва бошқа хавфлардан омон сақлайдиган актив ҳисобланади.

Тўртинчи сабаб – молиявий. Олтиннинг монетар табиати унинг биржа савдоларида қўлланишига сабаб бўлди.

Бешинчи сабаб – психологияда. Олтин ҳамиша бойлик ва муваффақият белгиси сифатида қабул қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг