AҚШ РИA Новости мухбирини аккредитациядан ўтказди

0
83
Фото:ria.ru

2001 йил 11 сентябрь терактлари қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир ташкилотчилари Москвадан рад жавобини олганидан сўнг, РИA Новости агентлигининг Нью-Йоркдаги мухбирига аккредитация берди.

Aнъанага кўра, Нью-Йоркдаги эгизак миноралар қулаган жойда бўлиб ўтадиган маросимни ёритиш таклифи берилган эди. AҚШдаги икки нафар РИA Новости журналисти аризалар якунланишига бир соат қолганда жавоб берган, бироқ, ташкилотчилардан “кўп сонли аризалар ва жой етишмаслиги сабабли” журналистларга аккредитация берилмаслиги ҳақида жавоб келганди.

Ушбу ҳодиса қатор баёнотларга сабаб бўлди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Ғарбда Россия оммавий ахборот воситаларига деярли уруш эълон қилинган. “Россия Сегодня” ИИВ бош директори Дмитрий Киселев РИA Новости мухбирларини аккредитациядан ўтказишни рад этишни матбуотни изчил ва таъқиб қилиш деб атади.

Шундан сўнг кеча кечқурун РИA Новости мухбирларига ташкилотчилар томонидан яна бир хат келган. Унда РИA Новости агентлигининг маросимни ёритиш ҳақидаги сўрови қабул қилинганлиги, аммо “сўровларнинг кўплиги ва жой етишмаслиги” туфайли ташкилотчилар битта аккредитацияни беришлари ҳақида хабар берилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг