Толибларнинг ҳукуматни эгаллаши қандай оқибатларга сабаб бўлиши айтилди

0
123
Фото:ria.ru

Толибларнинг Афғонистонда хукуматни жуда тез қўлга олиши дунёнинг бошқа минтақаларида ҳаракат қилаётган террорчи гуруҳларни руҳлантириб юбориши мумкин, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерреш.

«Мен жуда хавотирдаман, чунки дунёнинг турли минтақаларида террорчи гуруҳлар ҳаракат қилаётганини кўриб турибмиз. Улар гарчи толиблардан фарқ қилсада, “Толибон” ғалабасидан руҳланиши мумкин», – деди Гутерреш матбуот анжуманида.

«Агар мамлакатда ҳар қандай шароитда ҳам ўлимга тайёр турган гуруҳлар бўлса ва улар мамлакатга ҳужум қилишга қарор қилса, кўриб турибмизки, армия уларни қайтара олмайди, улар қочади. Афғонистон армияси 7 кунда йўқ бўлди», – таъкидлади бош котиб.

У кўплаб мамлакатларнинг террорчилар билан кураш олиб боришга тайёр эмаслигидан хавотир билдирди. «Терроризимга қарши курашда бизга бирдамлик ва бирлашиш зарур», – деди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг