“Глобал мусулмон шахсиятлари” мукофоти Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга топширилади

0
200
Фото:www.aa.com.tr

Нигериянинг “Muslim news Nigeria” газетаси 2020 йилги “Глобал мусулмон шахсиятлари” мукофотини Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга топширмоқчи. Бу ҳақда газета муҳарири Рашид Aбубакар берган маълумотга асосланиб “Anadolu Agency” хабар берди.

“Президент Эрдўған инсонпарварлик мақсадларини илгари суриб, дунё саҳнасида мусулмонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади”, дея ёзиб қолдирган муҳаррир.

Қайд этилишича, ушбу мукофотни топшириш маросими жорий йил 18 cентябрда Нигериянинг энг йирик шаҳри Лагосда бўлиб ўтади.

Шунингдек, газета коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнаган туркиялик олим Угур Шоҳин ва унинг рафиқаси Озлем Туреджига “Соғлиқни сақлаш соҳасида мусулмон мутахассилари”, туркиялик футболчи Месут Ўзилга эса “Дунёга машҳур мусулмон” мукофоти билан тақдирланиши таъкидланган,

Маълумот ўрнида, “Глобал мусулмон шахсиятлари” мукофоти 2018 йилдан буён топширилади. Эрдўғон бу мукофотни аввал ҳам уч марта қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Эрдўғаннинг “Дунё янада адолатли бўлиши мумкин” номли китоби нашрдан чиққан эди. Ушбу китобда Президент дунёда давом этаётган урушлар, қирғинбаротлар, очлик, қурғоқчилик, қашшоқлик ва пандемия фонида уларнинг янада ортиб бораётгани, БМТ эса қўл қовуштириб ўтирганини ёзганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг