Африка марказидаги Камерун давлатида қор ёғди

0
169
Фото:daryo.uz

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Африка марказидаги Камерун давлатида қор ёғди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг ғарбий минтақасида жойлашган Бана ва Боку шаҳарларида дўл аралаш қор ёғган. Унинг қалинлиги тахминан 0,05 мм ни ташкил қилган.

Оқибатда, бир нечта уйларнинг томлари синиб, транспорт ҳаракати тўхтаган, қатор плантацияларга зарар етган.

Шаҳар мэри Жан-Батист Сангханинг айтишича, бу ҳодиса иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

Қайд этиш керакки, июль ойининг охирида Aфриканинг жанубий қисмига ҳақиқий қиш келганди. Ўша вақтда турли шаҳарларда ҳаво ҳарорати бўйича жами 19 та рекорд ўрнатилган. Йоханнесбургда ҳарорат -7 даражага тушган. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида қор ёғган.
Метеорологларга кўра, уни Aнтарктида циклонлари олиб келган.

Шунингдек, жорий йилнинг 31 август куни ҳам Жанубий Aфрика Республикасида кучли бўрон юз бериб, қор ёғган эди

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг