Японияда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат яна узайтирилди

0
85
Фото:google.com

Япония ҳукумати Токиода ва бошқа кўплаб ҳудудларда COVID-19 туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолатни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Япониянинг 47 та префектурасидан 21 тасини қамраб оладиган фавқулодда ҳолат тугаши керак эди. Бироқ, у 30 сентябргача 19 та префектурада, шу жумладан, Хоккайдо, Aйчи, Осака ва Фукуокада ҳам ўз кучида қоладиган бўлди.

Бош вазир Ёсихиде Суганинг айтишича, бутун мамлакат бўйлаб вирусни юқтириш ҳолатлари камайган, аммо оғир аломатлари бўлган беморлар ҳали ҳам кўп.

«Биз янги инфекция тўлқинларига тайёр бўлишимиз керак, лекин айни пайтда коронавирус шароитида ижтимоий-иқтисодий соҳада ишлашни давом эттирамиз», — деди у матбуот анжуманида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Япония аҳолисининг 49 фоизи COVID-19 га қарши вакцинанинг икки компоненти билан эмланган.

Фавқулодда ҳолат 12 июлда Токиода кучга кирди ва томошабинларсиз ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида икки марта узайтирилди. Aвгуст ойининг ўрталарида бутун мамлакат бўйлаб ҳар куни инфекция юқтириш ҳолатлари сони 25 мингдан ошди, аммо ўша пайтдан бери янги ҳолатлар деярли икки баравар камайган.

Ҳукуматга коронавируснинг олдини олиш бўйича маслаҳат берадиган бир гуруҳ экспертлар фавқулодда ҳолатни фақат касалхонадаги ўринлар 50 фоиздан кам бўлганида ва оғир ёки ўртача аломатлари бўлган беморлар сони камайганда бекор қилиш кераклигини айтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг