Индонезияда қамоқхонадаги ёнғин 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

0
98
Фото:tass.ru

Индонезиянинг Бантен провинцияси Тангеранг шаҳридаги қамоқхонада содир бўлган ёнғинда камида 40 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда CNN Indonesia телеканали ахлоқ тузатиш муассасаси вакилига асосланиб хабар берди.

Муассаса вакилининг сўзларига кўра, қурбонлар бор, улар касалхонага ётқизилган, уларнинг сони аниқ кўрсатилмаган.

Reuters хабар қилишича, қамоқхона биносида ёнғин кеча кечқурун бошланган, ҳозир эса ёнғин ўчирилган.

Маҳбуслар жазони ижро этиш муассасасидан эвакуация қилингани айтилмоқда.

Воқеа юзасидан тергов жараёни бошланди ва сабаблар ўрганилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг