Эрон ШҲТга аъзо бўлмоқда

0
96
Фото:ria.ru

Ташкилотга аъзо бўлиш жараёни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Тожикистонда бўлиб ўтиши кутилаётган саммитида эълон қилинади, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ» газетаси ишончли манбаларга таяниб.

ШҲТ саммити 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирда ушбу ташкилотга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо мамлакатлар ҳисобланади.

«Яқин орада ташкилот аъзолари тўққизтага етади. Давлат раҳбарларининг Душанбеда бўлиб ўтадиган учрашувида Эронни ўз сафига қўшиб олиш жараёнини бошлаш ҳақида эълон қилиниши керак», – дейилади мақолада.

Таъкидланишича, ШҲТга қўшилиш жараёни яна бир қанча вақтни эгаллаши мумкин.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доимий фаолият олиб борадиган ҳукуматлараро халқаро ташкилот ҳисобланади. Унга Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон асос солган.

ШҲТни ташкил этиш ҳақида декларация мазкур олти давлат етакчиларининг 2001 йил 15 июнда Шанхайда бўлиб ўтган учрашувида имзоланган. 2017 йил 9 июнь куни ШҲТ сафига Ҳиндистон ва Покистон қўшиб олинди.

Ҳозирда Афғонистон, Белоруссия, Эрон ва Монголия ташкилотга кузатувчи мақомида бўлиб турибди. Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка эса ташкилотга шерик давлатлар ҳисобланади.

Эрон ташкилотга аъзо бўлиб кириш ҳақида 2008 йилда ариза берган эди. Уни ШҲТга қўшиб олиш масаласида ҳамон бир тўхтамга келингани йўқ. Эрон ташлаган аризани кўриб чиқиш вақти узоқ чўзилишига асосий сабаб ядро технологияларини ривожлантириш дастури ва ғарб мамлакатларининг унга нисбатан қўллаган санкциялари бўлиб қолмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг