«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси: Мигрантларнинг фикри

0
206
Фото: pon.org.ua

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (мамлакатнинг энг юқори қонун чиқарувчи органи) депутатлари 2017 йилдан бери мавжуд бўлган «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси устида тезкорлик билан ишлаш ниятида эканликларини хабар қилишди.

Муаммонинг долзарблиги халқаро авиарейсларнинг очилиши билан ҳам боғлиқ. Пандемияга қарамай, фуқароларимиз уюшган ҳолда ишга кетишмоқда. Албатта, улар у ерда қандай қонуний ҳимояланиши ҳақида қайғуришади. Чет элда ишлаганларнинг кўпчилиги янги қонунда нима ёзилиши кераклиги ҳақида ўз фикрларига эга. Биз улардан айримларини этиборингизга ҳавола этамиз.

Тошкент шаҳрида яшовчи Зулфия Н.

– Мен синглим билан Россияга биринчи марта ўн йил олдин борган эдик. Санкт-Петербургда яхши жойлашдик. Ҳаммаси расмий: тиббий суғурта ва уй-жойни ўз ичига олган ижтимоий пакет билан. Иш берувчига бизнинг ишимиз ёқди. Иш ҳақи уйдагига қараганда каттароқ эди, чунки буюртма билан таклиф қилинган эдик. Тошкентда биз кафеда ошпаз бўлиб ишлаганмиз. Россиянинг шимолий пойтахтида улар ўз ошхонасига эга бўлган йирик қурилиш компаниясида ишга жойлашгандик. Бу корхона ўз ходимларини овқат билан таъминлар эди.

Бир неча ой ўтгач, ўша пайт оиласи билан Қашқадарёда яшаётган ва ишсиз қолган укамиз Санкт -Петербургга ишга келди. У бизнинг компанияга қурилиш бўйича мутахассис бўлиб келади деб тахмин қилинган эдик. Биз бу ҳақда хўжайин билан олдиндан келишиб олдик. Укам келди, рўйхатдан ўтди ва ҳужжатларни тайёрлай бошлади.

Бу ерда, Санкт -Петербургда, бизнинг амакиваччамиз, холамизнинг ўғли, бозорда ишлар эди. Бир куни кечқурун укасини меҳмонга таклиф қилди. Эртаси куни у қайтмоқчи эди, лекин келмади. Биз хавотирга тушдик. Қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади, на укамиз, на амакиваччамиз. Юрагим нохуш нарса бўлганини сезди. Биз ётоқхонага бордик, у ерда қариндошимиз хонани ижарага олган эди.

Воқеа жойида ёнғин бўлгани маълум бўлди, шундан кейин қўшниларнинг сўзларига кўра, унинг хонасидан икки мурда олиб кетилган. Полиция бизга иккала ака-уканинг ўлими ҳақида хабар берди.

Шокка қарамай, синглим билан мен нима бўлганини билишга ҳаракат қилдик, ҳеч бўлмаганда баъзи нарсаларни ёки ҳужжатларни кўрсатишни сўрадик. Аммо улар бизгаи идентификация қилиш учун рухсат бермадилар, нарсаларни ёки ҳужжатларни кўрсатмадилар. Терговчи мурданинг қиёфаси таниб бўлмас даражада бўлгани сабабли ва биз учун бу шок бўлади, деб важ кўрсатди. Биз, албатта, туриб олдик, лекин ҳеч ким бизнинг далилларимизга қулоқ солмади. Тергов қўмитаси ўлим тўғрисидаги гувоҳномани ва ўт қўйилгани ҳақида хабар берди. Ўт қўювчилар ташқаридан эшикни михлаб, аралашмаларни ёндириб, деразалардан улоқтиришган экан.

Саккиз ой давомида, биз Тергов қўмитасининг остоналарига бош уриб бордик, у ерда ҳеч ким бизга ҳеч нарсани тушунтирмади ва ўлган қариндошларимизнинг жасадларини дафн қилиш учун беришмади. Кейин улар ДНК тестини ўтказдилар, бунинг учун 30 минг рубл тўлашимиз керак бўлди (бу ўша пайтда 1000 АҚШ доллари эди). ДНК 99,9 фоизлик мослигини кўрсатди. Кейин уларни дафн қилишга рухсат беришди. Улар сана ва вақтни белгилашди. Биз ўликхонага борганимизда, жасад йўқ эди. Ходимлар дафн маросими бўлиб ўтганини айтишди.

Бу биз учун яна бир зарба бўлди, чунки биз дафн маросимига мусулмон анъаналарига кўра тайёргарлик кўрган эдик, муллани дафн маросимини ўтказишга таклиф қилган эдик. Келажакда қабрга ёдгорлик ўрнатиладиган жойни зудлик билан тайёрлашни режалаштирган эдик. Яқинларимиз, худди якка-моҳов қолган инсонлардек, бошпанасизлар учун мўлжалланган жойга дафн қилинди. Ҳатто ҳозир, кўп йиллар ўтиб ҳам, биз бу воқеани хотиржамлик билан эслай олмаймиз. Кейинчалик, албатта, биз ёдгорлик ўрнатдик, лекин шу кунгача бизни ва барча қариндошларимизни укамиз ўша ерда ҳақиқатан дафн этилганми ёки йўқми, деган шубҳалар қийнаб келади.

Кўз ёшларини тўкиб, Тергов қўмитасидан қурбонларнинг оилаларига тафсилотларни етказиш учун нима бўлганини айтиб беришларини сўрадик, масалан, укамизнинг оиласида ҳомиладор хотини бор. Ҳеч ким ҳеч нарсани тушунтирмади. Терговчилар, агар қотилларни топсак, судга чақириш ҳақида хабар беримиз, деб ваъда беришди. Улар судга таклиф қилишмади. Қотиллар топилган-топилмаганлиги ҳозиргача номаълум. Ҳуқуқий нуқтаи назардан, биз ўзимизни бутунлай ҳимоясиз ҳис қилдик. Ўша вақтда бизга манфаатларимизни ҳимоя қиладиган давлатимизнинг вакили керак эди.

Фожеани бошдан кечирган инсон сифатида, шунга аминмиз бўлдикки, бундай вазиятларда ҳар қандай мамлакат ўз фуқаросини қўллаб -қувватлаши керак. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига борганимизда баъзи ташкилотларга мурожаат қилганимизда, фақат бировнинг қайғусидан фойда кўрадиган ишбилармонларга дуч келдик. Улар жасадни Ўзбекистонга 300 минг рубл (10 минг доллар) эвазига етказиб беришни таклиф қилишди. Албатта, бизда бундай пул йўқ эди. Яхшиямки, иш берувчи бизга ёрдам берди. У дафн маросими, ёдгорликни ўрнатиш, ДНК текшируви ва бошқа кўплаб харажатларни тўлади.

«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида» ги қонун лойиҳасида мен 14 -моддага эътибор қаратдим. Унда қайд этилишича, муҳожирнинг соғлиғига зарар етказилиши ёки унинг ўлими муносабати билан етказилган зарарни қоплаш иш билан таъминловчи давлат қонунчилигига мувофиқ ёки халқаро шартномаларга амалга оширилади.

Бошқача айтганда, ўзингиз билиб олинг. Бундай бўлмаслиги керак. Биз тушган вазиятда, одам қандай ҳуқуқларга эга эканлиги тўғрисида Россия қонунчилигини ўрганмайди ва у халқаро шартномалар билан таниша олмайди. Бундай ҳолларда Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳуқуқий норманинг зарурлиги тўғридан-тўғри янги қонунда кўрсатилиши керак.

Мен ҳозир қонун лойиҳаси устида ишлаётган Қонунчилик палатаси депутатларининг эътиборини тортмоқчиман: Ҳурматли депутатлар, чет элда ишлаб келган ва у ерда меҳнат муҳожирлари дуч келадиган муаммоларни яхши биладиган оддий фуқароларнинг таклифларини ўрганинг. Қонун лойиҳасида таклиф қилинган мақола версияси ҳеч кимни ҳимоя қила олмайди. Албатта, сиз Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишингиз мумкин. Аммо бепоён Россия кенгликларида улардан қанчаси бор? Буни амалга ошириш кўпинча жисмонан имконсиздир, чунки бизнинг муҳожирлар ишлайдиган жойдан на йирик шаҳарлар пойтахтига етиб бориш, на у ердан ўтишнинг иложи йўқдир.

Тошкент вилоятида яшовчи Рустам С.

– Маълум бўлишича, менинг меҳнат фаолиятимнинг асосий қисми Ўзбекистондан ташқарида ишлаш билан боғлиқ. Мактабни тугатгандан сўнг кирган компаниям деярли банкрот бўлди. Иш ҳақи доим кечиктирилар эди. Оилани қандай боқиш кераклиги ҳақидаги савол мени на кундузи, на кечаси тинч қўяди. Шундай қилиб, мен меҳнат муҳожири бўлиб қолдим. Заводда олинган касбий маҳорат туфайли электр таъминоти тизимларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишда яхши мутахассис бўлган эдим.

Смоленскда муваффақиятли ишга жойлашдим. Кўп йиллар давомида уйдан ва яқинларимдан узоқда бўлганимда, мен кўп маротаба ўз ватанимга қайтишни хоҳлардим, лекин ҳисоблаб, ўйлаб кўрганимдан сўнг, мен ўз оиламни Ўзбекистонда топа оладиган пулга боқолмаслигимни тушундим.

Ёш бўлганим учун бўлск керак, келажагим ҳақида ўйламадим. Қирқ ёшда ўйлаб қоласан экан – қачон нафақага чиқасан ва нафақада қанча пул қўлинга тушишини. Вояга етган ўғилларнинг бўйнига «ўтириб» олиш отага ярашмайда? Кейин улар ўз фарзандлари бор, уларни боқиш, кийинтириш, ўқитиш керак бўлади ва ҳ.к. Ва менга ўхшаганлар кўп. Россиядаги меҳнат стаж тажрибаси Ўзбекистонда ҳисобга олинмас экан. Нима учун?

Биз на уйда, на чет элда ҳеч қандай қонунни бузмаганмиз. Солиқларни мунтазам тўлаб турар эдик. Пул ҳам мунтазам юборилган. Ҳисоб-китобларимга кўра, фақат охирги тўрт йил ичида мен ўз оиламга 15 минг долларга яқин пул юбордим (трансферлар ҳақидаги ҳужжатлар сақланиб қолган). Пул Ўзбекистонда сарфланди, демак у менинг мамлакатим иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшди. Хўш, нега чет эллик иш стажи ва у ерда олган иш ҳақи нафақага чиққанда ҳисобга олинмайди?

Мен ҳам, оилам ҳам давлатдан моддий ёрдам сўрамаганмиз. Биз ҳар доим қийин ҳаётий вазиятлардан ўзимиз чиқардик. Агар бу ерда муносиб иш ва яхши маош бўлганида эди, мен чет элга кетармидим? Йўқ албатта! Ишонаманки, чет элда ишлашим билан нафақат ўзимга, яқинларимга, балки давлатга ҳам ёрдам бердим. Қонунчиликда меҳнат мигрантларининг нафақага чиққанида чет элда иш стажидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлайдиган норма бўлиши керак.

Жасур ва Феруза Н., Тошкент вилояти

– Турмуш қурганимиздан сўнг, биз биргаликда чет элга ишлашга қарор қилдик. Бизнинг шахсий уйимиз йўқ. Мен пулни тежашни, оёққа туришни, квартира сотиб олишни ёки ўз уйимни қуришни хоҳлардим. Россияда иш топдик. Меҳнат фаолияти учун қонун ҳужжатларига мувофиқ патент олдик. Ҳаммаси яхши ўтди, лекин улар хато қилишди – улар патент учун тўлов санасини чалкаштириб юборишди. Фақат бир неча кунга кечиккан эдик, иккала патент ҳам куюб кетди. Мен уларни қайта тиклашга мажбур бўлдим ва яна ҳар бири учун 30 минг рубл тўладим. Шунингдек, яна тиббий кўрикдан қайта ўтдик. Бир сўз билан айтганда, катта пулга тушдик. Вазиятдан қандай чиқишганимизни эслашни ҳам хоҳламайман.

Биз ўзимиз айбдормиз, лекин кўп одамлар маошнинг кечикиши туфайли шунга ўхшаш муаммоларга дуч келишади. Бундай ҳолат ҳеч кимни қизиқтирмайди – на Россияни, на Ўзбекистонни.

Янги қонун лойиҳасида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам, ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган (18) -модда мавжуд. Бу билан махсус яратилган фонд шуғулланади. Унинг фаолиятини аниқ меъёрлар билан белгиланган ҳужжатлар ака этишини хоҳлайман.

Надежда Степанова

 

 

USAIDнинг Марказий Осиёда барқарорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг