Бизда шу кунгача сиёсий журналистика, сиёсий шарҳловчиларга эҳтиёж бўлганмиди ўзи?

0
252
Фото: The Insider

«Жамиятда нимадир соҳа ёки касб пайдо бўлиши учун, энг аввало, шу соҳа ёки касбга эҳтиёж пайдо бўлиши шарт бўлган. Бизда сиёсий журналистика, сиёсий шарҳловчиларга эҳтиёж бўлганмиди шу кунгача ўзи? Мен йўқ деб айтаман! Бунинг сабаби иккита.

Биринчидан, 100 йиллар давомида халқни «Сиёсатга аралашма, қамаласан…» деб қўрқитиб келишган. Натижада халқимиз сунъий равишда сиёсий воқеликка тўғри баҳо беролмайдиган, халқаро ва ички воқеа-ҳодисалардан кўзланган туб мақсадни англолмайдиган, сиёсий пропагандаларга тобеъ, осон алданадиган халққа айлантирилган. Уларга сиёсий таҳлилнинг умуман кераги бўлмаган.

Иккинчидан, юқори элитамиз ва номигагина мустақил ОАВларимиз ҳамон рус ОАВ таъсири остида (тил масаласи буни исботлаб берди). Элитамиз ўзбек тилини яхши билмагани учун барча сиёсий қараш ва хулосаларда рус сиёсатига тобеъ.

Фото: www.economics-prorok.com

Тобеълик шунчаликки, Ўзбекистонда юз бераётган сиёсий жараённи ҳам аввал Россия сиёсатчилари ёритишини кутиб, сўнгра Россия ўзига мослаб «рандалаган» ахборотни ўзбекчага таржима қилиб беришади.

Демак, аввал эҳтиёж уйғотиш керак. Бунинг учун «катта оға»ларнинг ОАВларидаги пропагандаларидан қутилиш керак. Чунки бизнинг сиёсий ахборот маконимиз уларнинг ахлати билан тўлдирилган…

СИЗ гапирганингиз билан ҳеч ким ҳақиқат аслида бошқача эканлигига ишонмайди.
Мувозанат керак…»

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг