Россия толибларни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи эмас

0
298
Фото:interfax.ru

Россия ҳукумати Толибон ҳаракатини тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришни режалаштирмаяпти, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

У ҳозирча бу масалада ҳеч қандай янгилик йўқлигини айтган.

Шунингдек, Кремль вакили «Толибон ҳаракати Aфғонистонда фаолият кўрсатадиган қўрқинчли террористик гуруҳ» эканини таъкидлаган.

«Биз учун Aфғонистонда содир бўлаётган воқеалар шерикларимиз, авваламбор, Тожикистон чегаралари учун хавф туғдирмаслиги керак», – дея қўшимча қилди Песков.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йилда Россия Федерацияси Олий судининг қарори билан Толиблар Россияда расмий равишда террористик ташкилот сифатида тан олинганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг