Германия ва Украина тўғрисидаги келишувлар эълон қилинди

0
243
Фото:regnum.ru

Германия АҚШ билан музокара ўтказган. Якуний қарорга кўра, Россия энергияни қурол сифатида ишлатмоқчи бўлса ёки Украинага қарши ҳаракат бошласа, Германия чора кўришга мажбур бўлади.

Бу ҳақда Украина давлат ахборот агентлиги AҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуландга асосланиб хабар берди.

Нуланднинг маълум қилишича, Россия томонидан “қонунбузарликлар” содир этилса, Германия миллий даражадаги чораларни кўради. Қолаверса, Европа Иттифоқи Россиянинг энергетика соҳасида Европага экспорт қилиш имкониятларини чеклаш бўйича санкциялар қўллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Германия ҳукуматлари ўртасида “Шимолий оқим 2” лойиҳасини якунлаш тўғрисида келишувга эришилган эди.

Томонлар яқин келажакда Украинанинг газ учун транзит давлат бўлиб қолишини таъминлашга қаратилган тегишли меморандумни расмийлаштириши кутилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг