2032 йилги Олимпия ўйинлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади

0
298
Фото:yandex.ru

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2032 йилги Олимпия ўйинлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда ХОҚ президенти Томас Бах Токиодаги сессиядан сўнг хабар берди.

Таъкидланишича, ХОҚ Ижроия қўмитаси бир овоздан Брисбен шаҳрини мусобақага мезбонлик қилувчи ҳудуд сифатида эътироф этган.

35-Олимпия ўйинларида қатнашиш учун ариза Австралия Олимпия қўмитаси президенти ва ХОҚ вице-президенти Жон Коутс томонидан топширилган. Ўйинлар 2032 йил 23 июлда бошланади.

Австралия делегацияси ХОҚ аъзоларига ўз шаҳарларининг афзалликлари тўғрисида маълумот бериб ўтган.

Токиода бўлиб ўтган сессияда мазкур мавзу юзасидан муҳокама олиб борилган, унда Австралия Бош вазири видеоалоқа орқали қатнашган.

Хабарларга кўра, 2024 йилги ёзги ўйинлар Парижда ва 2028 йил эса Лос-Анджелесда ўтказилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг