ОАВ: Америка Қўшма Штатлари ФРГ билан тузилган битим доирасида SP 2 га қарши санкцияларни қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади

0
139
Фото:aif.ru

Қўшма Штатлар Германия билан «Шимолий оқим 2» лойиҳаси бўйича келишув доирасида, ҳар бир ҳолат бўйича санкцияларни қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Реутерс манбаларига таяниб хабар қилишича, Германия билан тузилган шартнома қувур линияси оператори Nord Stream 2 AG ва унинг ижрочи директори Матиас Ворнигга қарши санкцияларни қўллашнинг олдини олади.

Шу билан бирга, Вашингтон Россия Федерациясига нисбатан чеклов чораларини кўриши мумкин, агарда бу қувур «Украинага ёки Шарқий Европанинг бошқа мамлакатларига зарар етказиш» учун ишлатилса.

Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни АҚШ ва Германия «Шимолий оқим 2» лойиҳаси бўйича келишувга эришганлигини эълон қилишди. Келишув бандларидан бирига кўра, мамлакатлар Украинанинг тоза энергияга ўтишига бир миллиард долларга қадар маблағ сарфламоқчи.

«Nord Stream 2» лойиҳаси Россия Федерациясининг қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга газ қувурининг икки йўналишини ўтказишни назарда тутади. Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков илгари SP 2 қуриб битказилишини таъкидлаган эди. Ишни шу ёз охирида якунлаш мумкин.‌‌

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг