Ёқутистонда юздан ортиқ одам ўрмон ёнғинлари оқибатида юзага келган тутундан азият чекмоқда

0
90
Фото:yandex.ru

Жорий йилнинг 6 июндан 21 июль кунигача бўлган вақт мобайнида Ёқутистоннинг 129 нафар фуқароси ўрмонларда содир бўлаётган ёнғинларнинг зарарли тутуни сабабли соғлиги ёмонлашганидан шикоят қилиб, мамлакатнинг даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат қилган. Ушбу фуқароларнинг 15 нафарини болалар ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Тасс хабар берди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўйича Бош бошқармаси маълумотларига кўра, ўрмон ёнғинлари сабабли 107 та аҳоли пункти ва Якутия шаҳри тутун зонасида қолган. Энг кўп мурожаатчилар Якутия вилоятида қайд этилган. 4 киши Томпонский, Нюрбинский, Намский ва Хангаласский туманларидаги касалхоналарга ётқизилган.

Ҳозирга қадар мамлакатда 208 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган бўлиб, учта минтақада сунъий ёмғир ёғган. Шунингдек, Ёқутистонда азот диоксидининг концентрацияси 6.5 баробарга ошгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, Якутия мамлакатнинг энг хавфли ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бу ерда 1 июлдан бошлаб аҳолининг ўрмонларга ташриф буюриши қатъий тақиқланган. Вилоятнинг ёнғин билан қопланган майдони 1,5 миллион гектардан ортиқ бўлиб, фаол ёниш майдони 2,2 минг гектардан ошади. 82,1 минг гектардан ортиқ майдонда 14 та ёнғин ўчирилган. Якутиядаги ўрмон ёнғинлари тутуни Сахалин ва Магаданга ҳам етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, AҚШнинг Калифорния штатида узоқ давом этган иссиқлик тўлқинлари ва ҳалигача давом этаётган қурғоқчилик фонида кенг миқёсли ўрмон ёнғинлари бошланган. Aмерика Миллий боғидаги ўлим водийсидаги ҳарорат 54 даражага етган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг