“Толибон ҳаракати”  Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасини кесиб ўтдими?

0
173
Фото:yandex.ru

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Қобулов «Толибон» ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларини кесиб ўтмаганини айтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Қобуловнинг маълум қилишича, “Толибон” Тожикистон ёки Ўзбекистон чегараларини кесиб ўтгани ёки ҳатто бунга уриниб кўргани ҳақида бирон бир далил йўқ. Бироқ ҳаракат аъзоларининг таъқиби сабабли камида 1600 афғон аскари Тожикистонга қочиб ўтган.

Дипломат афғон кучлари Панж дарёсидан ўтиб, Тожикистон ҳудудидан “Толибон” ҳаракатига қарши отишма содир этгани, ўз навбатида,  “Толибон” ҳаракати  ўз раҳбариятидан Тожикистон чегарасида ўт очмаслик тўғрисида буйруқ олганини айтган.

“Кейинчалик, чегаранинг бошқа қисмида бу афғон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудига қайтди ва уларнинг баъзилари ‘Толибонʼ отрядларига ҳужум қилди», — деган Қобулов ва Марказий Осиёдаги иттифоқчилар “Толибон”ни “ички тортишувлар билан машғул” эканига гувоҳ бўлаётганини айтган.

“Толибон” шунчаки ҳукумат кучларидан ҳудудларни назорат қилишни олади ва улар сўнгги етти йил давомида бизга айтиб келганидек, қўшни давлатларга қизиқмайди”, — дея хулоса қилган Путиннинг Афғонистондаги махсус вакили.

Аввалроқ Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар қанча вақт давом этиши айтилганди. Шунингдек, “Толибон” ҳаракатининг фаоллигига нима сабаб бўлгани маълум қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг