Туск, Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши таҳдиди ҳақида маълум қилди

0
955

Европа Кенгаши президенти Дональд Тускнинг айтишича, Польша Европа Иттифоқидан чиқиб кетишга яқин турибди.

Унинг сўзларига кўра, агар Польша сиёсатчилари ЕИ раҳбарияти билан келиша олмаса,  чиқиб кетиш хавфи мавжуд бўлиб, бу «тасодифан» содир бўлиши мумкин, деб ёзади Express газетаси.

Тускнинг фикрича, Польша бошқаруви партияси раҳбари Ярослав Качинскийнинг оддий хатоси билан Польша ЕИ таркибидан чиқиб кетиши мумкин.

Таъкидланишича, Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши билан боғлиқ мавзу, мунтазам равишда ислоҳатларни муҳокама қилиш негизида, Европа институтлари томонидан танқид қилинганда, шунингдек муҳожирларни қабул қилишдан воз кечиш ва Тускка нисбатан танқидий нуқтаи назар билан муносабатлар билдирилганда юзага келиб туради.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг