Реутерс: АҚШ ва Германия «Шимолий Оқим 2» лойиҳаси бўйича келишиб олишди

0
83
Фото:rosbalt.ru

АҚШ ва Германия «Шимолий оқим 2 » газ қувури бўйича келишувни яқин кунларда эълон қилади.

Реутерс манбаларига асосланиб хабар беришича, вазият яхши кўринишга эга. Шу билан бирга, музокаралар ҳали давом этмоқда, аммо томонлар келишувга яқин турибди, бу Оқ уй томонидан Nord Stream 2 AG операторига қарши такрорий санкцияларни олдини олади.

Аввалроқ «Академик Черский» кемаси олинган рухсатномаларга мувофиқ Германия сувларида қувур ўтказишни бошлаши маълум бўлган эди.

Айни пайтда, Вашингтон Берлиндан қувурни қуриш бўйича келишувни кутмаганликларини айтди. Манба шунингдек, Президент Жо Байден Россиянинг ушбу геосиёсий лойиҳасидан ташвиш билдиришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, «Nord Stream 2» 2019 йил охирида якунланиши керак эди, аммо АҚШ санкциялари туфайли иш кечиктирилди. Ҳозир газ қувури тахминан 98 фоиз тайёр, иккита линиядан бири тўлиқ қуриб битказилган.‌‌

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг