Путин режими кунига 4000 та кичик корхоналарни «банкрот» бўлишига олиб келмоқда

0
192
Фото:rusmonitor.com

Россия Федерацияси расмийлари аҳолига қарши винтларни маҳкамлаштираётган бир пайтда, Россия бизнеси тубсизликка қулаб тушаётганга ўхшайди. Finanz.ru маълумотларига кўра, биринчи олти ой ичида Россия Федерациясида 724 минг юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини тўхтатган.  Бу кунига 4000 та корхона дегани. Сўнгги етти йил ичида бу кўрсаткич рекорд даражага етган.

2021 йил январидан июнгача кичик бизнес ва фабрикалар сони ярим миллионга камайди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 81 фоизга кўп ҳисобланади. Жорий йилда ёпилган юридик шахслар орасида 158 мингтаси тижорат корхоналари ва ташкилотларидир.

Иқтисодиёт ҳар куни тезликни ошириб, жарликка қулаётганга ўхшайди.  Аммо фақат оддий одамлар бундан хавотир олишлари лозим.  Ахир, Путиннинг оиласи ва дўстлари ўзларини узоқ вақтдан бери таъминлаб келмоқда ва улар йиққан бойликлар келгуси бир неча юз йиллар давомида яхши яшашга хизмат қилиши табиий.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг