Афғонистон Толибонлар билан келишувга эришиши мумкин

0
131
Фото:ia-centr.ru

Толибонлар Афғонистон ҳукумати билан уч ой давомида сулҳ тузишга тайёр, аммо бунинг учун расмийлар муросага келишлари керак. «Толибон радикал ҳаракати вакили уч ойлик келишув тузиш ва унинг шартлари ҳақида гапириб берди”, деб хабар берди 1ТВ Неwс маҳаллий телеканали,  Афғонистон ҳукумати музокарачиси Надер Надерига асосланиб.

Унга кўра, агар етти минг маҳбус озод этилса ва Толибон БМТнинг қора рўйхатидан чиқарилса улар муросага келиши мумкин дея таъкидланмоқда.

Аввалроқ Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов РИА Новости билан суҳбатда Толибонни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкцияларидан чиқариб ташлаш тартиби интерлар бошлангандан кейин бошланиши мумкинлиги ҳақида айтган эди, дея хабар бермоқда Афғон диалоги нашри.

Шунингдек, у БМТ 2001 йилда резолюция қабул қилганини эслаб, ҳаракат террористик ташкилот деб тан олингани ва юқори ва ўрта даражадаги 110 дан ортиқ вакиллар чекловларга дуч келганини айтиб ўтди.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва қишлоқ жойларидаги муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган толиблар ўртасида қарама-қаршилик мавжуд.

Бу ҳолатлар айниқса АҚШ маъмуриятининг республикадан қўшинларни олиб чиқиб кетишни 11 центябрга қадар якунлаш ҳақидаги ваъдалари фонида кучайиб бормоқда. 2020 йилда Вашингтон ва Толибон расмийлари Дохада 18 йилдан ортиқ уруш давридаги биринчи тинчлик шартномасини имзоладилар.  Унда чет эл контингентининг кетиши ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонистон аро мулоқот бошланиши назарда тутилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг