Ўзбек мигрантлари ўз ватанига Россиядан пул жўнатишда МДҲ давлатлари орасида етакчи

0
96
Фото:sputniknews.ru

МДҲ мамлакатларидан келган муҳожирлар ўз ватанига Россиядан кам пул жўнатишни бошладилар. Бу ҳақда „SPUTNIK“ Россия Банкига асосланиб хабар  берди.

Молия институти маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтказмалар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,5 фоизга камайган ва 1,85 миллиард долларни ташкил этган.

Барча давлатлар орасида фақат Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўсди. Бир йил давомида улар республикага 12,4 фоиз кўпроқ ёки 680,4 миллион доллар жўнатдилар.

Туркманистон эса бошқа мамлакатлар билан таққослаганда энг катта  пасайишни кўрсатди: ўтган йилнинг биринчи чорагида ушбу республикага 0,8 миллион доллар, бу йил эса атиги 0,1 миллион доллар жўнатилди.

Молдовага ўтказмалар ярим баробар (44,8 миллион долларга), Тожикистонга – 37,3 фоизга (224,9 миллион долларга), Украинага – 32,6 фоизга (153,1 миллион долларга), Озарбайжонга – 29 фоизга (127,7 миллион долларга), Қозоғистонга – 28,2% (20,6 млн. долларга), Қирғизистонга – 10% (378,8 млн. долларга)га камайди.

Россия Федерациясидан Арманистонга (4,2 фоизга, 113,1 миллион долларга) ва Белоруссияга (4,3 фоизга, 102,9 миллион долларга) юборилган пул ўтказмалари деярли ўзгаришсиз қолган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиядан чет элга пул ўтказмалари дунёдаги энг даромадли, деб топилган ва ўтган йил давомида уларнинг нархи янада пасайган.

Бу пандемия пайтида инқирозгача бўлган қўшни мамлакатларга пул ўтказмалари ҳажмини сақлаб қолиш ва минтақавий иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга ёрдам берди. Бундай маълумотлар Жаҳон банкининг миграция ва ривожланиш масалалари бўйича ҳисоботида эълон қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг