AҚШ Кубадаги намойишчиларга қарши зўравонликларни қатъиян қоралайди

0
169
Фото:tass.com

AҚШ Куба ҳукуматини намойишчиларга қарши зўравонлик ишлатмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда AҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан хабар берди.– AҚШ Кубада сўз эркинлиги ва фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради, ўз ҳуқуқларидан фойдаланаётган тинч намойишчиларга қарши ҳар қандай зўравонликни қатъиян қоралайди, – деб ёзган Салливан ўз Twitter аккаунтида.

Эслатиб ўтамиз, Кубанинг бир нечта шаҳарларида тартибсизликлар содир бўлмоқда. Намойишчилар кўчалар бўйлаб оммавий қўзғолон уюштирди, дўконлар вайрон қилинган. Аввалроқ пойтахт Гаванадан 24 км жанубда жойлашган Сан-Антонио-де-лос-Баньос шаҳрида оммавий митинглар бошланиб кетган эди.

Ўшанда Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель митинглар ўтказилаётган шаҳарга борган. Хабарларга кўра, у мамлакат инқилоби ҳимоячиларини ҳокимиятга қарши провокацияларнинг олдини олиш учун кўчаларга чиқишга, намойишга чақирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг