«Артел» совутгичлари Тожикистонда ҳам ишлаб чиқарилади

0
160

ДУШАНБЕ (Turon24) – Ўзбекистоннинг «Artel» ширкати яқин орада Душанбе шаҳрида ҳам совутгичлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Тожикистон Республика ҳукуматидан бир манбанинг Турон24г мухбирига хабар беришича, 17-18 август кунлари мамлакат президенти Имомали Раҳмон Тошкентга сафари пайтида мазкур ширкатнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишган эди. Шундан сўнг томонлар Душанбе шаҳрида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришган.

«Artel» ширкатининг Тожикистондаги бўлими Душанбе шаҳрининг Политехникум минтақасидаги собиқ совутгичлар ишлаб чиқариш заводи ўрнида қурилиши режаланган.
Маълумотларга кўра, айни кунларда янги қуриладиган завод қачон ишга тушиши юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Маълумки, Тожикистон бозорига кириб келган «Artel» ширкати маҳсулотлари бугунги кунда «LG», «Samsung», «Sony» ширкатлари қатори ўз харидорини топмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг