Трамп Facebook ва Twitter раҳбарларини судга бермоқчи

0
165
Фото:radiosputnik.ria.ru

AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари раҳбарларини судга беришни режа қилмоқда, дея хабар берди Риа Новости.
Трампнинг Twitter, Facebook, Youtube ва Instagram тармоқларидаги аккаунтлари январь ойидан бери блоклаб қўйилган. Боиси, у Вашингтондаги тартибсизликлар ҳақида турли ҳил постлар жойлаган эди.

Яқинда Дональд Трамп жамоаси ўзининг ижтимоий тармоғини қайта яратган, аммо янги аккаунт ҳам бузиб ташланган.

Маълум бўлишича, собиқ раҳбар суд ишини “America First Policy Institute” нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширади. У даъвони ушбу муассаса раҳбарлари билан биргаликда эълон қилмоқчи эканини айтган.

“Трамп катта сиёсатга қайтишини эълон қилди. У Aмериканинг турли штатларида тарафдорлари билан учрашувлар ўтказмоқда”, дейилади хабарда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг