Бишкекда ажойиб масжид очилмоқда

0
1228

Яқин кунларда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ажойиб дизайндаги масжид қуриб битказилиши кутилмоқда. 
Islam-today сайтининг маълум қилишича, ушбу масжид 7-микротумандаги Шопен ва Юнусалиев кўчалари кесишмасида жойлашган. Ушбу масжид 2010 йилдаги “Апрел инқилоби” қатнашчиларининг хотирасига бағишлаб бунёд қилинмоқда. 
Эслатиб ўтиш керакки, масжиднинг қурилиш ишлари 2015 йилда ўша вақтдаги давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг ташаббуси билан бошланган эди. 
Маълум бўлишича, масжид уч қаватдан иборат бўлади. Масжид минорасининг баландлиги 34 метрни ташкил қилади. Масжид хонақоҳи бир вақтнинг ўзида 900 кишини сиғидириши мумкин бўлади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг