Тожикистонда рекорд катталикдаги чақалоқ дунёга келди

0
756

Куни-кеча Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрида мамлакат тарихида илк бор саккиз килограмм вазндаги чақалоқ дунёга келди. 
Шифокорларнинг берган маълумотларига кўра, гўдак дунёга келган вақтида роппа – роса 8 кг бўлган, орадан тўрт соат ўтгач 800 гр вазн йўқотган. 
Таъкидланишича, туғруқ жараёнлари она ва бола учун оғир ўтган. Лекин, ҳозирда онанинг ҳам, боланинг аҳволи қониқарли даражада. Вазнининг катталиги гўдакнинг семизлиги оқибати эмас, аксинча гўдакнинг йирик тана тузилишига эгалигида экан.
Шаҳар ҳокимияти, ушбу ажойиб янгиликка эътибор қаратиб, гўдак ва онанинг саломатлиги ва қулайлиги учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, шифохонадан чиққач ҳам гўдакнинг оиласи давлат томонидан бир қанча имтиёзларга эга бўлиши маълум қилинган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг