Булғурда “ширин масжид” бунёд этилди

0
500

Волга Булғурларининг Ислом динини расман қабул қилган куни нишонланди. Ушбу айём катта шодиёна ва тантана билан қарши олинди. Байрам куни “Ашале” номидаги Альметев озиқ-овқат корхонасининг моҳир усталари томонидан тақдим этилган улкан масжид кўринишидаги чак-чак ширинлиги катта шов-шувларга сабаб бўлди. 

Ушбу масжид кўринишидаги ширинликдан тадбирнинг ҳар бир иштирокчиси татиб кўришга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур байрам 21 июль куни нишонланган эди. Байрам тадбирида Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов, давлат маслаҳатчиси Минтимер Шаймиев, бош муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин ва бошқа масъул шаҳслар ҳам иштирок этишди. 
 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг