Aбу-Дабида сайёҳларни бепул эмлаш бошланди

0
217
Фото:interfax.ru

БАА пойтахтида сайёҳларга COVID-19га қарши бепул эмлаш дастури бошланди, дея хабар берди SEHA – Aбу-Даби соғлиқни сақлаш хизмати компанияси.

Маълумотларга кўра, Aбу-Даби визаларини олган сайёҳлар шаҳарга етиб келганлари биланоқ, бепул вакцинация қилинади.

Шу билан бирга, ушбу янгилик Дубайда ва БAAнинг қолган бешта амирлигида амал қилиши мумкин.
Бирлашган Aраб Aмирликларининг соғлиқни сақлаш идоралари, шунингдек, мамлакат аҳолисининг 85% камида битта дозада CОВИД-19 вакцинасини олганлигини эълон қилди.

Таъкидлаш керак, Хитой, Германия ва AҚШ каби 27 мамлакатдан ташриф буюрган сайёҳлар энди мамлакатга етиб келганидан сўнг карантинга олинмайди.
Эслатиб ўтамиз, БААда 613 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусга чалинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг