Aвстралия Бош вазири жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ қилишга чақирмоқда

0
115
Фото:www.euronews.com

Aвстралия Бош вазири Скотт Моррисон Хитой билан зиддият кучайиб бораётгани сабабли жаҳон савдо ташкилотини (ЖСТ) ривожлантириш билан боғлиқ таклифлар берди. Бу ҳақда euronews хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Австралия ЖСТга Хитойнинг 80 фоиздан ошиқроқ божларни жорий этиши юзасидан мурожаат билан чиққан.

Aммо бу можаро бир неча йил давом этиши мумкинлиги сабабли, Моррисон G7 давлатларини ноябрь ойида бўлиб ўтадиган вазирлар конференцияси олдидан ЖСТни ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлашга чақирди.

“Иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг энг амалий усули – бу глобал савдо ташкилотининг мажбурий низоларни ҳал қилиш тизимини йўлга қўйишдир”, – деди Моррисон.
Вазирнинг айтишича, давлат раҳбарлари Aвстралиянинг позициясини қўллаб-қувватлайдиган ҳамда фикрдош мамлакатлар ҳамкорликни кучайтириши керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг