Ҳиндистонликлар Россия элчихонасига мурожаат қилмоқда

0
160
Фото:yandex.ru

Россиянинг Нью-Деҳлдаги элчихонасига ўнлаб ҳиндулар мурожаат қилмоқда. Улар вакцина олиш учун Россияга бориш йўлини сўрамоқда, деди Россия элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Aндрей Федоров.
Ҳиндистон фуқароларининг эмлаш мавзусига қизиқиши ҳақиқатан ҳам жуда катта.

Чунки мамлакатда COVID-19 касаллиги билан боғлиқ вазият яхши эмас. Ушбу масала бўйича элчихонага жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари сони кун сайин ортиб бормоқда.
Федоровнинг таъкидлашича, Россияда расмий “вакцина туризми” ҳали йўлга қўйилмаган.

Қолаверса, Президент Владимир Путин томонидан июнь ойи охирига қадар Россияда чет элликлар учун пуллик COVID-19га қарши эмлашни тўхтатиб қўйиш буюрилган. Бу эса Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

“Россияда яшаётган чет эллик фуқароларни пуллик эмлаш учун қонуний шарт-шароитларни яратиш жараёни тугамагунча кутиш мақсадга мувофиқдир. Корнавирусга қарши курашиш бўйича Россия-Ҳиндистон ҳамкорлиги янада ривожлантиришига ишонамиз”, – дея жавоб берган Федоров.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг