37 ёшли аёл бирданига 10 эгизак туғиб рекордни янгилади

0
150
Фото:twitter.com

Ўн эгизак кесар кесиш жарроҳлик амалиёти билан туғдириб олинди. Чақалоқларнинг барчаси ҳаёт. Бунақаси деярли учрамайди. Яқинда малилик Ҳалима бир туғишда тўққизта туққан. Ҳали шунинг ўзиёқ бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Эгизаклар душанбадан сешанбага ўтар кечаси Жанубий Африканинг Гаутенг вилоятида дунёга келишган.

Кесар кесиш жарроҳлик амалиёти Преториядаги касалхоналарнинг бирида амалга оширилган. Эгизакларнинг барчаси ҳаёт ва уларнинг келаси бир неча ой давомида инкубаторда қолишлари айтилмоқда.

Дунёга келган пайтларида эгизаклар 7 ойлик бўлишган. Эри ўзининг «бахтиёр» ва «ҳаяжон»да эканини айтмоқда.

Аммо ўн эгизакнинг дунёга келиши жуфтнинг ўзи ва шифокорлар учун ҳам кутилмаган бўлган. Чунки туғруқдан аввалги ультратовуш текширувлари аёлнинг аввалига олти, кейин эса саккиз эгизакка ҳомиладор эканини кўрсатган.

Маҳаллий савдо тармоқларининг бирида менежер бўлиб ишлайдиган Ситхоленинг айтишича, аввалига ультратовуш натижаларига ишонмаган.

Аммо уйқусиз тунлари бошлангач, эгизак ҳомилаларининг бир, икки ёки уч эмас, кўп эканига алал-оқибат ўзи ҳам ишонган. Эр-хотин энди 12 боланинг ота-отасига айланишган. Уларнинг ҳозир олти ёшда бўлган яна бир эгизак фарзандлари бор.

Сефако Макгато Тиббиёт фанлари университети профессори Дини Мавела ҳам бирваракайига ўн эгизакнинг дунёга келиши ўта ноёб воқеълик эканини тасдиқлаган.

Бунга ўхшаш ҳомиладорлик, одатда, бепуштликдан даволанганда, сунъий уруғлантириш натижасида юзага келади. Ситхоленинг таъкидлашича эса, ўнта эгизакка табиий йўл билан ҳомиладор бўлиб қолган, бунда шифокорларнинг бирор бир иштироки бўлмаган.

1971 йил Австралия, орадан 28 йил ўтиб, Малайзияда тўққизталик эгизаклар дунёга келишган. Аммо ҳар икки ҳолатда ҳам туғилган чақалоқларнинг ҳеч бири омон қолмаган. Бир неча ҳафтадан сўнг, ҳаётдан кўз юмишган.

Аммо жаҳон рекордчиси Надя Сулеманнинг саккиз эгизаги яхши ўсиб-улғайишган. Ҳозир улар 12 ёшда. Надя ўз эгизакларини сунъий уруғлантириш орқали дунёга келтирган.

Мана

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг